ЖАҲОНГИР  МУҲАММАД
Ҳужжатли  китоб (Янги боблари билан)
6. ТАБОБАТ “ТАБЛЕТКА”СИ
Бир куни Ислом Каримов иқтисодиёт бўйича мажлис ўтказаётган эди. Навбат савол-жавобга келганда ундан׃
-Сизга ука кўпчиликнинг номидан гапириш ҳали эрта. Бу ваколат мана манга берилган. Агар депутатлигингизни рўкач қиладган бўлсангиз ҳам кўпчиликни эмас, жуда озчиликни вакилисиз.
Мен унинг сўзини бўлиб׃
-Гап бунда эмас, майли саволни баъзиларнинг фикри деб қабул қилинг,-дедим.
-Баъзилар ким, қани мана шу ерда улардан бирортаси борми? Сизни саволингизга қўшилган бирорта мард борми, қани турсин ўрнидан, кўрайлик,-деди Каримов.
Қарийб 300 кишидан бирортаси ҳам миқ этмади.
-Кўрдингизми, фақат сиз шундай деб ўйлайсиз, чунки сиз менинг сиёсатимга қаршисиз, мен буни биламан, сиздан бошқа ҳеч ким бу масалага мана шундай ёндашмайди.
Хуллас, мен бир кишининг саволига бўлса ҳам жавоб беришингиз керак, деб туриб олдим. У эса ҳадеб бошқалар бундай фикрда эмас, дейиш билан муҳим саволни четга суриб, йўқ мунозарани бошлатиб, жавоб бермай чиқиб кетди.
Ўшанда журналист депутат дўстим׃
-Ислом ака уста сиёсатчи, қаранг, гапни қандай буриб юбордилар,-деди.
Мен унга бу уста сиёсатчилик белгиси эмас, бу-параноя(Paranoia-паранойя)нинг аломати эканлигини тушунтирдим. Бу касалликка йўлиққанда киши ўзини дунёдаги энг олий зот, мутлоқ ҳақ деб билади, ўзини шунга ишонтиради ва уни танқид қилган одамни душман деб ҳисоблайди. Ўша одамнинг номи миясига чироқдек “ўрнашади” ва доим “лип-лип” этиб туради. Нима гап бўлса, ўша одамдан кўради.
Яқинда бир жувон журналист Салай Мадаминовга׃
-Сиз ҳақингизда ҳар томонда жуда кўп нарса ёзишмоқда, жиддий саволлар қўйилмоқда, нега жавоб бермайсиз?-дебди.
У эса׃
-Мен карвонман, йўлимда давом этавераман,-дебди.
Турли сайтларда муҳокамалар бошланганда эса, “Муҳаммад Солиҳ ҳақида Маматовдан бошқа одам танқидий фикр айтмайди” деб ёзишди. Мен унинг душмани эмишман ва у ҳақда айтилган ажойиб гапларни унинг ўзи тўплаб нашр этган китобдан ўқиб олиб, ақлимни чархлашим керак эмиш.
Бу унга хос фикр эди. Чунки ҳали яқин яқингача ҳатто Абдураҳим Пўлатов ёзганларни ҳам очиқдан очиқ мендан кўриб келарди-да!
Шу даражага етиб бордики, 2006 йил, 28 апрелда “Исёнкор” сайтида имзосиз бир ёзув пайдо бўлди׃
Муҳаммад Солиҳ ҳақида танқидий бир фикр ёзиш унга туҳмат қилиш, уни иғво қилиш билан баравар. Ўзбек халқини душманларигина уни танқид қилиши мумкин”.
Доим тушум келишиги билан қаратқич келишигини алмаштириб қўлланадиган Салай Мадаминовнинг услуби эди бу. Агар бошқа одам ёзганда нимадан қўрқади, ўз номидан очиқ ёзади. Хуллас, ким бўлганда ҳам буни соғ одам ёзмайди. Бу касаллик аломати.
Салай Мадаминовни танқид қилаётган фақат Маматов эмаслигини кўриш учун Интернетга унинг номини ёзиш кифоя. Мана, ана шу уммондан зарра! (Ҳукумат томонида туриб ёзганлардан эмас, фақат мухолифат фаоллари ва халқаро таҳлилчилардан баъзиларининг ёзганларидан парчалар олдим-ЖМ). Буни Салай Мадаминов албатта ўқиши керак ва бу унга бир курс табобат таблеткаси бўлади. Агар бу камлик қилса, китобнинг охирда яна бир қисм келтирамиз.
БОТИР НОРБОЕВ׃
“Бирлик”нинг янги Марказий кенгаши ва унинг ҳайъатига Абдурахим раисликдан кетмаса “Бирлик”ни бўламиз деб бу фавкулодда қурултойнинг чакирилишига сабабчи бўлган Муҳаммад Солиҳ, Ахмад Аъзам, Зохир Аълам кабилар ҳам сайланишди. Аммо улар қурултойдан кейин ҳам на ҳайъат мажлисларига келишди, на унинг фаолиятларига катнашишди. Орқаворотдан улар ҳаммани “Бирлик”дан чиқишга ундаётганлари, ўзлари тузаётган янги ташкилотга чакириб, яширинча ташвикот олиб бораётганлари эшитилиб қоларди. Уларнинг асл нишонлари Абдурахим Пулатдан ташқари “Бирлик”нинг ўзи хам эканлигига энди энг соддалар хам тушуниб қолишди.
Курултойдан 2 ойларча чамаси ўтгандан кейин Дархон бекатининг якинидаги бир клубда “Бирлик” Марказий кенгашининг навбатдаги мажлиси утказилди. Мажлис бошланиши олдидан залга Ахмад Аъзам ва Мирза Кенжабек кириб келишди. Туппа-тугри микрофон олдига бориб узр сурашди ва узларини М.Солих, З.Аълам каби сафдошлари номидан келганларини, янги уюшма тузганларини айтишди. Бир-бирини ёмонлаб юрмаслик лозимлигини эслатишди. Аммо бир оз вакт утгандан кейин муъжиза юз берди: Мухаммад Солих коммунистлар руйхатидан депутат булиб сайланди, телевизорга чикиб “Бирлик” йўқ бўлди, унда бир нечта дордан кочганларгина колди, ҳакикий халкпарварлар мен билан “Эрк” харакатига ўтдилар, деб эълон килди. (harakat.net, 1997)
ЗОҲИР АЪЛАМ:
“Бирлик” тузилди, Эрк партияси тузилди, менинг назаримда Эрк партиясининг раҳбарияти шу партиянинг устав-программасида (у программаларнинг ёзилишида мен ўзим ҳам иштирок этганман) айтилган нарсаларга риоя қилинмади.
Ва мен буни “Эрк”нинг 2-съездида гапириб, “Эрк”нинг раҳбарияти, шу жумладан мен унда идеология секретари эдим, ҳозирги ҳукумат билан келишувчилик йўлини тутди, деган гапни айтдим ва мен бу йўлда турган партия билан бирга ишлолмаслигимни айтиб, чиқиб кетдим. (“Америка овози” 24-7-06).
ШОДИ КАРИМОВ׃
“Мен Муҳаммад Солиҳга қуйидагиларни айтмоқчиман:
Миллат ва юрт фидойиси бўлган ўнлаб, юзлаб ҳақиқий “эрк”чилар туфайлигина сиз Муҳаммад Солиҳ бўлдингиз, ўз номзодингизни Ўзбекистон Президентлигига қўйдингиз… Ўзбекистон халқ депутати бўлдингиз … Бу ютуқлар сизни эсанкиратиб қўйди, сиз осмону фалакка чиқиб кетдингиз. Сиз биз каби фидойиларга раҳматлар айтиш ўрнига еттинчи самодан туриб юзимизга тупураяпсиз.
Сиз ўзининг шахсий манфаатини партия ва халқ манфаатидан юқори қўядиган, мансаб ва ҳокимият оғушида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, керак бўлса бу йўлда фуқаролар қонини тўкиб бўлса-да, раҳбарлик шоҳсупасига чиқиш орзусида юрган, амбицияга берилган шахс бўлиб чиқдингиз. Суҳбатларимизда сиз ҳар доим “10-15 одамнинг қони тўкилса ҳам майли, бу халқнинг кўзини очади” дер эдингиз. Бу гапларнинг мағзини мана энди мен чақаяпман. (МЕН ЭРК ПАРТИЯСИНИ ТАРК ЭТДИМ, Баёнот, 1993 йил, 27 октябр).
ЮСУФ ЖУМА׃
“СНБга журовоз айрим сафдошларнинг халкпарварлиги Муҳаммад Солиҳнинг ватанпарварлигини, халкпарварлигини эслатади менга. М.Солиҳ ҳакида гапирган москвалик ҳукук ҳимоячиларидан бири М. Солиҳ аввал мустақиллик, кейин демократия деган эди, мана букун укалари зиндонда, ўша сўзларидан пушаймон бўлса керак деб самимий гапирган. Бу гапга М. Солиҳ одатдагидай носамимий муносабат билдирган. Йўқ пушаймон эмасман, Ватан мустақиллиги менга ҳар нарсадан баланд деган маънода гапирган. Ватанпарваликка қаранг, мустакилликпарварликка қаранг!
Тўғри М. Солиҳ Ватанни, мустақилликни севади, бироқ ўзини мустақилликдан ҳам, Ватандан ҳам, укаларидан ҳам яхши кўради. Йўқса уларсиз ҳам бундай семириб юрмасди. Юкоридаги гапни Ватан мустакиллигини укалари ҳаётидан баланд қўйгани учун айтаётгани йўқ, ўзининг хақлигини, ҳеч қачон хато қилмаслигини собик сафдоши Каримовдай худо эканлигини исботлаш учун айтаяпти. Йўқса, қайси Ватан мустақиллиги ҳақида гапиряпти. Ўзбекистон И.А.Каримов билан мустақил буладими?! Ўтган ўн беш йил ичида Ўзбекистон бир кун ҳам мустақил буўлгани йўқ. Бир кун Москва қўйнида, бир кун Пекин қўйнида, яна бир кун яна бошқанинг қўйнида. Ахир М.Солих буни пайқамаслик даражасида ахмоқ бўлмаса керак. (“Туронзамин” рўзномаси, 2006 йил, 22 Август).
АЛИМАРДОН АННАЕВ, журналист׃
“Мен Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовни яхши биламан, мана шу икки лидер Ўзбекистондан қочиб кетган пайтда ҳам қўлида неч нарса, муқобил вариант бўлмаган…лидерлик салоҳияти йўқ уларнинг. Улар ҳукумат олиб бораётган иқтисодий, ижтимоий сиёсатни ўзгартириш имкони бўлганда қочиб кетдилар, ўзбек халқини ташлаб қочиб кетдилар. (“Озодлик”, “Қурултой” дастури, 22-5-2006).
“Биз мазкур негатив воқеликнинг юзага келишида амалдаги ҳукумат органларидан кейин демократик мухолифат масъулиятинт зиммасига олган, айни пайтда фақатгина жабр-дийдалик ролини ижро этиш билан овора бўлиб қолган мухолиф сиёсий партияларнинг шуҳратпараст раҳбарлари айбдор деб ҳисоблаймиз.
1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - Д.Ташанов, Ғ.Раҳматов
2. “Эрк” Демократик Партияи - Э.Юсупов
3. Ўзбекистон Озод Деҳқонр Партиси - Я.Расулов
4. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти - Ё.Турлибеков, Ж.Муродов
5. «Эзгулик» жамияти - З.Мирзакулов
7 апрель, 20006, (Мухолифатга мурожаат).
МАРТА ОЛКОТ, АҚШ, Карнега фондининг Марказий Осиё бўйича мутахассиси׃
“Муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ўзаро бўлиниб кетган ва мамлакат ичкарисида бу сиёсий партияларнинг кучи бор деб айтишга бирон далилимиз йўқ – биз шундайин бир воқеликни кўриб турибмиз…Уларнинг айримлари мамлакатдан ташқарида қолиб кетишган ва айримлари ҳамон мамлакат ичкарисида алоқаларга эгалар. Ҳаммалари ҳам қандайдир ришталарга эгалар. Аммо 15 йиллик муҳожирот - бу инсон учун узоқ муддатдир. Масалан, Муҳаммад Солиҳ каби шахс кўрсатадиган таъсир бор-йўғи рамзийдир ва биз уни фаол сиёсатчи сифатида кўра олмаймиз. Аммо ана шу рамз ҳам баъзида таъсир кучига эга бўлиши мумкин. Лекин шу билан бир қаторда бу шахсларнинг бир кун келиб президент бўламиз, деган орзулари аллақачон чиппакка чиқиб бўлган.” (Би-би-си, 27-7-06).
ФАЗЛИДДИН ҚЎЧҚОРОВ, журналист׃
СССР инқирозга учраётганида, Муҳаммад Солиҳ депутат ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раис ўринбосари эди. Ўшанда, Тошкент шаҳар Пушкин кўчаси 1-уйнинг 2-қаватидаги Муҳаммад Солиҳ хонасига икки аскар кириб келганди. Кўринишида одам аҳволи бўлмаган бу аскарлар, Узоқ Шарқдаги ҳарбий қисмидан қочиб келишаётганини айтганида, Муҳаммад Солиҳ – яъни жаноб депутат аскарларни хонасидан ҳайдаб чиқариб, кутиб туришни буюрганди.
Кийимлари йиртилиб кетган, қоринлари оч ҳолда, Узоқ Шарқдаги Белогорск шаҳридан Тошкентгача юк вагонларида беркиниб келган аскарлар депутат Мухаммад Солиҳдан умидвор бўлиб, бари бир қабулхонада уни кутишга мажбур бўлишган. Аммо, ярим соатлардан сўнг қабулхонага чиққан Муҳаммад Солиҳ аскарларни тушдан кейин қабул қилишини айтиб, овқатланишга кетган.
Ўша аскарларнинг бири мени укам, икинчиси сурхондарёлик унинг хизматдоши эди. Хайрият ўшанда яхши одамлар топилиб, укамларнинг қорнини тўйдириб, йўлкирасига пул бериб, кузатиб қўйган ва улар ўшанда Муҳаммад Солиҳ билан учрашмай уйга келишган.(“Исёнкор”, 18 декабр, 2006 йил).
ТОЛИБ ЁҚУБОВ׃
Менинг назаримда мухолифатнинг ҳозирги жуда ҳам аянчли аҳволда эканлигини фақат ҳукуматга боғлаш керак эмас. Ҳукумат ҳам айбдор. Ҳукуматнинг ҳам айби бор, анча, жуда катта айби бор. Сиёсий мухолифатнинг аянчли аҳволга тушгани борасида лекин ҳали тарих олдида Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатов ҳам албатта жавоб беришади. Уларнинг позицияси баъзан ҳукуматнинг позициясидан ҳам ўтиб тушмоқда. Бу жуда ҳам аянчли ҳол. (“Озодлик”, 6-6-2006).
“Мен М.Солихга хеч кандай ёмонлик килган эмасамда, у бундан 3-4 йил илгари менга бир кунда иккита хат ёзиб, «Менга сиз хакингизда баъзилар гапирганда мен ишонмас эдим. Мен энди ишондим, сизнинг ким эканлигингизни билдим» кабилида гапирган эди. М.Солих мен хакимда эшитган гаплар М.Ардзиновнинг гаплари эканлиги яккол куриниб турган эди. М.Ардзинов ким эканлигини вакт курсатди. Бир-бирига тош отувчи рахбарлардай мен М.Солих билан, М.Солих эса мен билан алокада эмасмиз”. (ДЎК тузилаётганда ёзилган мактубдан).
ВАСИЛА ИНОЯТОВА׃
“Аввало, яқин ўтмишга назар ташланса, бу парокандаликларнинг сабаби кўринади. Демоқчиманки, мухолифатнинг бўлинишини унинг негизини ташкил этган “Бирлик” ва “Эрк”нинг кураш тактикасидаги услублар, қарашларидаги тафовутлар бошлаб берди. “Эрк”нинг бошиданоқ тутуриқсиз позицияси, ҳукумат билан муносабатлардаги шубҳали ҳаракатлари нафақат бу партиянинг ўзига, балки бутун бир мухолиф кайфиятдаги қатламнинг фаолиятига жиддий зарба берди. Оқибатда “Бирлик” фаоллари мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ хиёнат қурбони ўлароқ қатағон қилинди ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Ўша пайтнинг ўзида бу партия муҳташам офис билан тақдирланиб, газетаси мунтазам равишда чоп этиб борилди. Кимдир бу ҳодисалар демократия шабодалари эди, деса янглишади. Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги Каримов режимининг таъмал тошлари 1991 йилдаги “сайлов-сайлов” ўйинларида қўйилганди. Ўшанда бизнинг минг таваллоларимизга қарамай Салой Мадаминов президентликка номзодини қўйганди, тўғрироғи, қопқонга онгли равишда тушганди. “Эрк”чилар сайловларнинг демократик тарзда ўтмагани, сайлов натижаларида сохтакорликка йўл қўйилганликларини таъкидлаган ҳолда, Салой Мадаминов режимбошига қутлов телеграммасини юборганди. (www.erkinfo.com, 5-13-2006)
САМАД МУРОД׃
«Озодлик» ва «Би-би-си» радиоларининг ўзбек бўлимлари олдинги холислик, қарашлар хилма-хиллиги каби сифатларини бой беришган. Энди улар ўзбек мухолифатининг муайян бир гуруҳи минбарига айланишди ва бир ёқламаликда маҳаллий матбуотдан ҳам ўтиб тушишмоқда.
Бунга сабаб тарафкашлик. Маҳаллий матбуотни ҳукумат цензура қилса, уларни партиямизнинг собиқ раиси (Салай Мадаминов) цензура қилади. Бу ҳолатни бир студия ходимларининг айнан маҳаллийчиликка муккасидан кетгани, иккинчисининг эса Солиҳнинг ижодига шахсий садоқатлари билан изоҳласа бўлади.. www.erkinfo.com, 5-10-2006)
САНОБАР ШЕРМАТОВА, шарҳловчи.
Ҳокимиятга интилаётган мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ бир кун Россия ва Хитой мустамлака кучлари, Марказий Осиёдан кетишлари керак, Америка базаси Ўзбекистонга қайтиши лозим дея ўзини АҚШнинг минтақадаги иштироки тарафдори қилиб кўрсатса, бошқа кун Москва билан муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлиб кўринади. Бундай сиёсат ҳеч қачон яхши натижа бермайди. Сиёсатда воқеалар жараёнини кўра билиш қадрланди ва эндигина тетепоя қиладиганлардан узоқ турилади. (Фергана.ру, 4 декабр, 2006 йил).
АЛИШЕР САРБОНОВ, журналист׃
Ўтган 15 йилда кекса ва ўрта авлод Каримовнинг биринчи сайловдаги рақибини деярли унутишди, янги авлод эса у ҳақда ҳеч нарса билмайди. Бугунги М. Солиҳ аввалги миллиятчи эмас. У агар олдинги қарашларида қолганида демократик ташкилотларнинг маънавий ва моддий мададини ололмасди, бу маълум савдо ва у шунга мослашди.
У нима қила олади? Ўзбек тилида китоб ёзишми? Уларнинг ўз ёзувчилари ошиб-тошиб ётибди. Ғарбда уларнинг зеҳниятига зид бўлган китобларни ўз ҳисобидан нашр қиладиган бирорта ношир топилиши даргумон. Шунинг учун ҳам унга ўзини демократия курашчиси қилиб кўрсатиш керак.
Очиғини айтиш даркор, Ғарбда ҳам Ўзбекистоннинг ўзида ҳам Ғарб демократиясини олиб келувчи сифатини на “ЭРК” ва на “Бирлик” таший олади, улар бундай обрўга эга эмас. Ўзбек халқи уларга эргашмайди. Интернетдаги кейинги ёзувларага кўра буни Солиҳнинг ўзи ҳам тушуниб қолган. Шунинг учун ҳам бошқа мухолиф гуруҳларга яқинлашишга уринмоқда. Масалан, “ЭРК” номидан тарқатилган баёнотларда “қуёшли” мухолифатдан С. Умаров, Н. Ҳидоятова ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан М. Тожибоеванинг исмлари ўрин олаётгани ҳам ана шундан. (Centrasia.ru-12 декабр, 2006)
ЛЕМБИТ ОПИК, Британиядаги Либерал-демократлар партиясидан парламент аъзоси:
-Менимча, Британияда айримлар Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистондаги сиёсий бир қарашларнинг муҳим бир вакили деб танишади. Аммо бу дегани биз фақат Муҳаммад Солиҳнинг фикрларига қулоқ тутамиз, дегани бўлмаслиги керак. Британия Ўзбекистондаги барча гуруҳлар билан мулоқот қилмоғи мақсадга мувофиқ бўларди.
Албатта, айримлар Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда демократия яратади, деб ўйлашади. Аммо муҳожиротнинг узоқ йиллари давомида Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатдаги кучлар билан алоқалари аввалгидай жиддий ва мустаҳкам бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам мен Британия Ўзбекистонда демократик ўзгаришлар тарафдорлари билан ўта эҳтиёткорлик билан муносабат қилиши тарафдориман. (Би-би-си 19 Январь, 2006).
НАСРУЛЛО САЙЙИД׃
Муҳаммад Солиҳнинг Эрк демократик партияси раиси лавозимида туриб, ўтган давр мобайнида ва ҳозирда ҳам жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўяётганлигини кўриб ва чин дилдан ҳис қилиб бораётган инсон сифатида бундан буён Ўзбекистонда демократик жамият куриш борасидаги курашимни у билан бир сиёсий платформада турмаган ҳолда давом эттиришга қарор қилдим.
Унинг партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари такдири билан умуман қизиқмай келганлиги ва натижада бир канча партия аъзолари ноҳак қамоқларда жабр тортаётганлиги мен айтаётган қўпол хатоларнинг бир бўлагидир… ( 14 сентябр, 2006 йил, Turonzamin).
МАТВЕЙ БРЕЙЗА, АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси׃
Муҳаммад Солиҳнинг шу кунларда Вашингтонга сафари бу шунчаки тасодиф. У виза сўраб қачонлардир мурожаат қилган ва олган. Лекин у нимага айнан ҳозир АҚШга сафар қилмоқда буни унинг ўзи билади. (“Озодлик”, 1 Июл, 2005 йил).
БАХТИЁР ҲАМРО׃
Жиззахда на «Бирлик», на «Эрк» аъзолари қолган. Куз олдингизга келтиринг, ахир. Бир катта вилоятда аъзоларингиздан хеч ким йук. Жиззахда факат оз сонли (30 га якин) хукук химоячилари ва иккита мустакил журналист колган, халос.
Самаркандни оладиган булсак, у ердаги «Бирлик»чи, «Эрк»чи лидерларидан хатто 3-4 таси бир ерга туплана олмаяпти.
Яна бир мисол. Мамадали Маҳмудов ва Мурод Жўраев масаласи. Уларнинг оиласидан хабар олиш бир томонда турсин, Муҳамамад Солиҳ ва бошқалар уларни қамоқдан чиқармасликка ҳаракат қилмоқдасизлар. Масалан, Мурод Жўраев ҳатто судда ҳам мен “Эрк” азоси эмас, деганига қарамасдан уни ҳалигача “Эрк” азоси дейсизлар, Мамадали Маҳмудовнин эса ишониб ёзган шахсий хатларини эълон қилиб, қамоқдан чиқмаслигини таъминлаб қўйдингизлар. (31 Май, 2006 (Жиззах Садоси).
Қаерга борманг, ким билан гаплашманг, Муҳаммад Солиҳ ҳақида сурасангиз ё собиқ муфти билан алмаштиради, ёки билмайди ёки билганлар ана у террорчими дейди. Ўзимизни мухолиафтдагилар бўлса, унинг Каримовдан фарқи қолдими у ҳам демократияни оёқ ости қилиб шунча йилдан бери ёлғондакам раис бўлиб ўтирибди-ку дейишади. (Бахтиёр Ҳамронинг муаллифга ёзган хатидан).
ДИЛМУРОД САЙИД׃
Мухолифатни бўлиш ғояси биринчи бўлиб кимдан чиққан эди? Ё 1990 йил феврал-март ойларидаги бўлиниш воқеаларини СМ (Салай Мадаминов) фаолиятидан ўчириб, бошқа бир одамга юклаб қўймоқчимисиз?..
Бизнинг билишимизча, И.Каримов М.Солиҳ билан суҳбатда унга мухолифатни бирлаштиришни ва раҳбарлик қилишнигина таклиф этган, холос. Лекин бу-М.Солиҳга кам кўринган…
Лекин вақт ўз ҳукмини ўтказар экан, орадан кўп ўтмай М.Солиҳ (1996 й) Ватанга қайтиш истагида ўртага одам қўйиб, ўз илтимосларини И.Каримовга билдиргани ва ҳеч нарсага эриша олмагани ҳам бор гаплар. (Исёнкор, 15-2-2007)
ХАЛИЛ ОЧИҚКЎЗ, Турк олими׃
Хaлқ oрaсидa шoир сифaтидa кaттa oбрўгa эгa бўлгaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳид “Бирлик”дaн чиқдилaр вa кoммунистлaр рўйхaти билaн Ўзбекистoн Oлий Кенгaшигa депутaт бўлиб кирдилaр. Бу тўғридa 1992 йили Туркиягa келгaн “Бирлик”чилaр Aбдурaҳим Пўлaт, Мирoлим Oдил вa Aнвaр Усмoн қуйидaгилaрни сўзлaдилaр: “Ўзбекистoн пaрлaментигa нoмзoдлaр кўрсaтиш кампaнияси энди бoшлaнгaн кунлaрнинг биридa, “Бирлик” Мaркaзий кенгaши Ҳaйъaтининг ҳaфтaдa бир бўлaдигaн мaжлисини ўткaзaётгaн эдик. Мутлaқo ишoнaдигaн бир ўртoғимиз кoммунистлaр ҳaр дoимгидек aввaлдaн тaйёрлaб қўйгaн нoмзoдлaрнинг мaҳфий рўйҳaтини бизгa келтирди. Ундa бўлaжaк депутaтнинг исми, сaйлaнaдигaн oкруг нoмери, нoмзoд кўрсaтишни уюштирaдигaн oдaмнинг исми, нoмзoднинг қaйси куни вa қaердaн кўрсaтилиши бoр эди. Руйҳaтдa бир oз aвaл “Бирлик”дaн чиққaн Муҳaммaд Сoлиҳ вa Эркин Вoҳидлaрнинг исмлaри ҳaм бoр эди. “Бирлик” рaисдoшлaридaн Зoҳид Ҳaқнaзaр “Муҳaммaд Сoлиҳ сoтқин эмaс, aлдaниб юргaн бир бoлa“, деб дoим ҳaммaмизни ишoнтиришгa ҳaрaкaт қилиб юргaни учун aввaл у рўйхaтгa ишoнгиси келмaди вa oлдимиздa Муҳaммaд Сoлиҳгa телефoн қилди. Бир нечтa сaвoл билaн бу рўйхaтнинг тўғри экaнлигигa ишoнч ҳoсил қилгaч, у телефoн трубкaсини жoйигa қўятуриб Муҳaммaд Сoлиҳ тўғрисидa aйтгaн сўзини биз бу ердa қaйтaрoлaмaймиз. 1-2 кундaн кейин рўйхaт “Oзoдлик” рaдиoсидaн ҳaм ёйинлaнди. (Турк дунёсида Демократик ҳаракатлар китоби, Истанбул, 2000)
ДАЙНОВ ТАШАНОВ׃
Сайлов натижалари эълон қилинди. Аммо нимагадир сайловнинг бузилганлиги партия раҳбарияти томонидан эътироф этилмади. Бунинг устига Солиҳ Ислом Каримовни ғалаба билан табриклади. У ўз маслакдошлари ва мухолифат учун овоз берганларни алдади, хиёнат қилди. Биз ҳали Муҳаммад Солиҳнинг шунчаки сайлов ўйинларида қатнашаётгани, омма олдида Каримовнинг легитимлигини мустаҳкамлашга жон-жаҳди билан киришганини билмасдик. (“Ҳаракат”, №6 (63) 2006)
МИКАЕЛ ФРАНК, тадқиқотчи׃
Муҳаммад Солиҳнинг кимлигини тушуниш учун менга ўн минут етарли бўлди. Кейин мен уни эшитмадим ва учрашувни тарк этдим. Унинг “Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг юқори мансабдор шахслари менга чиқмоқда, МДҲ ўлкаларидан бирининг разведкаси идораси билан алоқам бор” каби баёнотлари сиёсатчи учун сиёсий ўлим демакдир. (Немис тўлқини, 22 январь, 2006).
АКБАРАЛИ ОРИПОВ׃
Агар, ҳаром ёқадиган одамни суяги ҳаромдан бўлган бўлса ҳам қирқ йилда фош бўлади деган гап бор. Мана ниҳоят жуда кеч бўлсада ҳақиқат рўёбга чиқди…
C. Мадаминовни балким инсофга келиб қолар энди, бир адашдида деб ўйлаган эдик. Лекин бундай “чипқон”дан фақат кесиб ташлабгина қутила оламиз.
Аслини олганда унинг бу қилмишлари бу даражада бўлмаса ҳам бизларга аён эди. Фақат биз ҳам истиҳола қилиб келдик, балки бирлашиб кетармиз, деган умидда эдик.
Агар унда виждон бўлганида аллақачон “Бирлик”ни олдида ва ўзини орқасидан эргашган инсонлар олдида тавба қилиши ва кечирим сўраши керак эди. (www.harakat.net 3 февраль 2007).
АЛЕКСЕЙ МАЛАШЕНКО, Москвадаги “Карнеги” маркази таҳлилчиси:
Мен унинг Каримов билан рақобатлашиб 90-йилларнинг бошидаги сайловларда қанчадир фоиз овоз олган даврлари қайтмас бўлиб ўтиб кетган деб ҳисоблайман. Мен унинг томири ердан узилган деб ҳисоблайман. Ва бунинг сабаби унинг ёмонлиги учун эмас, вазиятнинг объектив равишда шундай бўлиб қолганида. Умуман олганда, унга у ерда илдиз отишга имкон беришмади. Мен унинг ташкилотчи эмас, қандайдир рамз ҳам бўла олишига ишонмайман. Ҳамма нарса таққослаганда билинади. Мамлакат ҳудудида ўрнаша олмаган Озарбайжондаги Расул Гулиевга қаранг. Қажегельдинга қаранг. Мен бу одамларнинг даври, қанчалик ачинарли бўлмасин, ўтиб кетган деб ҳисоблайман…
Америкадаги бу вазиятни ҳақиқатан яхши тушунган мутахассислар Ўзбекистонда нима бўлаётганини яхши билишади – улар катта ҳузур билан Солиҳга қулоқ тутгани келишади, бироқ бундан ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонишиб, қандайдир инқилоблар учун пул беришларига чуқур шубҳам бор. (Фарғона.ру).
АЖДАР КУРТОВ, тарихчи, рус сиёсатшуноси:
Менимча Солиҳ – менинг билишимча, ўз вақтида таниқли француз ёзувчилари ва файласуфларининг асарларини таржима қилиб юрган ёзувчилар элитаси вакили бўлиб, тўқсонинчи йиллар бошларида биринчи президент сайловларида Каримов билан рақобатлашиб, ютқазиб қўйгандан кейин мамлакатни ташлаб чиқиб кетган. У ўзининг сиёсатчи сифатидаги янги сифатини тўғри қабул қилолмаяпти.
Менимча, сиёсатчи Солиҳ ижодкор Солиҳга нисбатан анча ортда қолади. Бу шундай бўлиши ҳам керак. Чунки Макс Вебер ёзганидек, сиёсатчи бюрократдан паст, негаки бюрократ кўпроқ маълумотга эга бўлиб, қандайдир ҳаракатлар қилишда катта тажрибага эга. Сиёсатдаги зиёли эса ўзини юқори аҳлоқий мажбуриятлар билан тутиб турмайдиган юзсиз сиёсатчидан ортда қоладики, у нарсалар ҳар ҳолда Солиҳда бор.
Агар зиёли Солиҳ, ёзувчи Солиҳ, шоир Солиҳ сиёсий кураш йўлига тушган бўлса, у хоҳлайдими-йўқми, бу сиёсий кураш унга ўзининг мантиқи ва қоидаларини ўтказади. Сиёсий кураш эса, айниқса мана шундай қаттиқ шаклда олиб борилаётганда – ахир гап оддий ҳокимият алмашуви эмас, бутун бошли режимни ағдариш ҳақида кетяпти – бу кураш сиёсатчини иттифоқчиларни излашга мажбур қилади. Бундай курашда иттифоқчиларни «душманимнинг душмани – менинг дўстим» деган қоида асосида излашади.
Бироқ Солиҳ ўйлаётганидек, бутун Ўзбекистон халқи тўла ва бирдамлик билан янги мухолифатчиларни, жумладан унинг номзодини қўллаб-қувватлашига мен жиддий шубҳа қиламан. (Фарғона.ру).
МУҲАММАДБОБИР МАЛИКОВ׃
Бошқалардан фарқли ўлароқ, Каримовнинг қаҳрига учрагандан кейин, Салай Мадаминов мухолифатга ўтгани ҳақида жар солди, чет элга чиқиб кетди. Юқорида айтганимдек, ўшанда у билан ҳамкорлик қилишни ҳам ўйладик. Аммо, вақт кўрсатдики, у биронта амалий иш қилишга қодир эмас экан. Айни замонда, у ҳали ҳам мухолифатни парчалашга, унинг бирлашиши йўлида тўсиқ бўлишга ҳаракат қилмоқдами, демак, у ҳали ҳам Каримовга керакли ишни қилмоқда. Мен уни тўғри йўлга солиш учун кўп уриндим, бефойда экан. Ҳозир у ҳақида кўпчилик томонидан айтилаётган “судралишга яратилган одам учолмайди” фикрига қўшиламан.(www.harakat.net-23-2-2007).
ОЙГУЛ МАМАТОВА׃
Сиз партияни тозалаш тарафдорисиз. Сизнинг яккабошкарув буйругингиз ва Бош котибнинг кули билан «ЭРК» жуда куп «курбонлик»лар берди. «ЭРК»нинг хукуматга нисбатан радикал позицияси ва унинг натижаси ўларок тазйиклар туфайли «ЭРК»нинг элитаси, таянчи бўлган минглаб зиёлилар, фаол аъзоларимиз ўзларини майдондан четга олдилар. Бугун бунинг жабри-жафоси оддий халкимизнинг гарданига тушди.
Сиз яна бир бор хеч ким билан маслахатлашмасдан охирги ёнингизда колган «ЭРК» фидойиларини хам узингиз учун «курбонлик»ка буюрдингиз. Балки бош котиб бу сафар хам уйига беш-олти нафар аъзоларимизни чакириб, Бизга «жаноза» укиш билан Сизнинг истагингизни бажарар. Аммо, билиб куйингки, энди бу ишларингизни Оллох хам кечирмас, чунки Оллох бу йулда кўпроқ шоҳидларни эмас, шаҳидларни қўллайди.(Баёнот, 2004 йил 27 март.)
АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ׃
“Эрк” партиясининг раиси Мухаммад Солихнинг “Мен соткин эмасман. Депутат булиш хар бир фукаронинг хакки… Болаларим учун уй-жой шароитимни яхшилаб олганим хам айбми?” сузлари билан бошланган маколанинг кискача мазмуни шундай. 1990 йил 18 февралда Узбекистон Олий Советига утказилган сайловлар арафасида “Бирлик”чилар Мухаммад Солихни Коммунустик партия руйхатидан депутатликка номзод булгани учун соткинликда айблаганлари хаммага маълум. Аввалига бу айбни тан олгиси келмаган М.Солих, айбни беркитиб булмаслигини кургандан кейин коммунистлар билан хамкорлигини “улар хам бизнинг иркдан-ку”, деб окламокчи булмокда, бугун.
Уша пайтда унга яна бир айб куйилганди: Булгуси “Эрк” раиси “Бирлик”ни булиш ва сайловлар арафасида уни кучсизлантириш ишига бошчилик килгани учун коммунистлар тарафидан факат депутатлик мандати билан эмас, ундан ташкари Тошкент марказидан бир нечта квартира ва автомобиль билан мукофотланганди. Аввалига унинг душманлари хам ишонмаган бу иддао кейинчалик хужжатлар билан тасдикланди.
Хужжатларга кура уша сайловлар арафасида хукумат Мухаммад Солихга бир неча кун ичида Тошкент марказидаги “Ирригатор” массиви 8-уйдан 53 ва 54 номерли квартираларни ажратиб 03 серия ва 034581 номерли ордер беришни карорлаштиради. Табиийки, хужжатларнинг хаммасида унинг хакикий фамилияси (Мадаминов Салай) курсатилади. Эски квартираси хам унинг оиласига колдирилади. Хукумат Мадаминов Салайдан мухолифатни йук килиш йулида бутунлай фойдаланиб булгандан кейин бу уч квартирани Мирзо Улугбек тумани судининг 1994 йил 18 февраль кунидаги карори билан кайтадан олиб куяди. (Ҳаракат журнали №1 (8) 1997).
АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ׃
Дарвоқе, сиам эгизакларининг қисмати аниқ: улар қачондир бир-биридан ажратилиши керак. Инсоният тарихида эса ажратилган сиам эгизаклари камдан-кам ҳолатда яшаб кетганлар. Мана яқинда Хоразмда сиам эгизакларининг ажратилиши муолажасининг мувафаққиятсиз тугаганини эшитдик. Шундай экан, Ислом-Салай жуфтбошлигини ажратиш ҳам кун тартибига чиқмоқда.
Тўғри, бунга мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам уринилган. Мадаминов режимнинг қўйнига “Эрк” бўлиб кирганида. Ўшанда бу муолажани охирига еткозолмаган “Бирлик”чиларнинг ишини, ажабмаски, Жаҳонгир Маматов ниҳоясига етказса. Агар бу муолажа ҳам тарихдаги сингари фожиали тугаса, яъни эгизакларнинг жонини сақлаб қололмасак, тақдирдинг иродаси… Менимча, бу ишда М. Маликовнинг ҳиссаси катта бўладиганга ўхшайди. Чунки бу одам ўша пайтларда “Эрк”нинг рўйхатга олиниши-ю, унинг давлат дотациясига киритилишига гувоҳ бўлган.(Туронзамин, 31-01-2007).
ЗАФАРМИРЗО ИСОҚОВ׃
Ўзбек халқининг сўнгги ўн йил ичида бошига тушган мусибатларига ҳозирги режим билан бирга Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ҳам теппа-тенг айбдордир. Булар мансаб талашиб қилган биринчи ишлари, Бирлик халқ ҳаракатини иккига бўлишларидир. Ўн минглаб фидойилар, кечани-кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, атайлаб ардоқлаб вояга етказган Бирлик халқ ҳаракатини булар хароб қилишди. Натижада зиёлилар ҳам бўлинди. Вилоят, район, қишлоқларда ҳам бўлиниш юз берди. Бир қишлоқда Бирлик аъзолари бўлиниб қолиб, кейин муштлашганига гувоҳ бўлганман. ЭРК партияси бирданига ҳукумат тарафига ўтиб кетди. Нима учун, деб ҳайрон бўлдик? Шунда ЭРК партиясининг вилоятдаги бир ”ақлли“ раҳбари менга ”Биз ҳукуматни ичидан бузамиз, тушундингизми“ деди. Бу ишлар катта бир ўйин бошланганингнг ишораси эди. (“Америка Овози”, 11 Март, 2001 йил).
РИЗО ОБИД׃
Агар мендан Салай Мадаминов сиёсат бобида қандай шахс, деб сўрашса, ҳеч иккиланмай: у сиёсатчи эмас, балки буюк хаёлпараст, деб жавоб берган бўлар эдим. Бу ҳақда кўплаб мақолалар, мурожаатлар ёздим, бошқалар ҳам ёзишди. Лекин у аввал ҳам айтилганидай мум тишлагандай, Каримовнинг тахтига эгалик қиламан, деган хаёл билан ўтирибди.
Ваҳоланки, Салай Мадаминов барча имкониятлар бор бўлган пайтда бир нарсага эришолмаган, энди бу ёқда юриб халёлпарастлик билан бир нарсага эришоладими?
Бугун Ўзбекистонда уни унутишган. Хаёллар эса тахтга ўтириш учун хаёл бўлиб қолаверади….
Ҳа, яна бир нарсани кези келганда такроран айтилса бўлар. Каримов ҳам оддий фуқароларига қулоқ осишни дахмаза санайди. Мадаминов ҳам айни шундай.
(24 феврал,2007 йил).
ЗОКИР АЛИ׃
Яқинда мени таажжубга солган бошга ҳолат юз берди. АҚШ Федерал текширув органи вакиллари, Муҳаммад Солиҳни ва ЭРКнинг у раҳбарлик қилаётган гуруҳи билан қизиқиб, менинг фикр ва қарашларимни билиш истагида эканликларини билдирдилар. Улар мендан бу гуруҳга алоқам бўлиб-бўлмаганини суриштирдилар. Шунингдек, бу гуруҳ ҳақида билишни истадилар. Мен ўзим билган воқеа-ҳодислар ҳақидагина гапира олишим мумкинлигини айтар эканман, улар кўпроқ “ЭРК” террори ҳақида билмоқчи бўлганликларини англамоқ қийин эмас эди. Албатта бундай жиддий ташкилотга ножиддий қараб бўлмасди. Шу сабаб, “ЭРК”нинг нималар билан шугулланаётганини, нима фаолият қилаётганини, кўпроқ унга ўзини мансуб деб билган кишилардан ўрганиши мақсадга мувофиқ бўлиши фикрини айтдим.
Бундан ҳам кўриниб турибдики, “ЭРК” террор фракциясига айланган деган гап ҳамма жойга ёйилиб бўлган. Бу гуруҳни яқин яқингача, мен таниган, билган, юрт ичидаги ва ташқарисидаги “ЭРК”нинг зиёли фаоллари тарк этишга бошлагани ҳам шундан бўлса керак. Буни улар берган истеъфо мактубларида кўриш мумкин. Шубҳам йўқки улар“ЭРК” сафини тарк қилишининг жиддий сабаблари бор ва мендан ҳам кўпроқ маълумотга эгадир, вақти келиб уларни ҳам эшитиш фурсати бўлиб қолар.
Шундан пайтда, М. Солиҳни АҚШ қўлламоқда деб гап қилиш инсофдан эмас. Унинг орқасида демокартик дунё турибди, халқимииз йўлларга чиқиб уни кутмоқда деган гаплар билан бугун ҳеч кимни алдай олмайсиз. М.Солиҳни фақат фалончиларгина ёмонламоқда деб китоб чиқарган билан ҳам бир нарсага эриша олмайсиз. Акси бўлади. Неча йиллардир индамай юрган мен кабилар ҳам бундай пайтда ўз фикрларини айтишга бошлайдилар. Бошқача айтганда от тескари тепади. (Туронзамаин, Июл, 2006).
5.Алайсин-салайсин ҳақида ҳангома
Ие, Алайсин-салайсиннинг оға-инилари ҳам борми?Бўлса улар кимлар , деб сўрайсизда?Аввалги ҳангомаларимда уларнинг айримлари тавсифига тўхталгандим.Ёдингизга солиш учун яна бир-икки тавсиф айтсам зудликда улар ким англаб оласиз.
Аслида офтобда қатиқ ялашган бу оға-инилари Алайсин-салайсин билан бирга ўғирлик қилиб кун кечириб, шайтонни ғафлатда қолдириб юрган-у аммо ҳаммасига одамзот айбдор деб тўнкаб юрадиган, қорни на тўйганини, на очганини билмайдиган, ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилиш тугул, ундан ҳузур қиладиган маҳлуқотсифат нимарсалар экан аслида.
Биттасининг исми Шурик, яна бири Қудрик, кенжатойи эса Ҳурик.
Шурик шалдир-шулдур, қалдур-қулдур қилиб, гўё осмонни момоқалдироқ босгандай важоҳат этгани билан аслида унинг тутқаноғи ўткинчи бир хаста нимарсадай йўқликка сингиб кетавераркан.Чунки айтган гапида туз йўқ эканда.
Қудрик эса тўрткўз қанжиққа ўхшаб кетсада, аслида тиши ўтадими ё йўқми ўтган-кетганга ҳура оларкан  холос.Ҳурганда ҳам нафаси орқасидан чиққан каби сас бераркан.
Ҳурик чалароқ бир ҳиббимсифат мавжудот экан.Унинг овозидан жинси урғочими ё бошқа ажрата олмай нечалар , Ҳурик хоним дея мурожаат этишлари ғаройиб ҳол экан.Аммо ўзиниям жингалак сочларидан тортиб қулоғининг юмшоқ жойига нина санчсангиз бир-а-а-а-ам типирчиларканки...
Ҳа, майли бошқа мавзуга чалғиб кетаяпмиз.Асосий ҳангомамиз Алайсин-салайсин ҳақда бўлиш зарур.
Хуллас Алайсин-салайсин бир  саҳнага чиқиб гўлайсинчи нима намоён бўларкин?Нима намоён бўларди,  жағидаги  соқоли эчкиникига монанд бир кўзли ғалдур-ғулдур шайтон намоён бўлади-да.
Аммо бу эчкисоқол Алайсин-салайсиннинг иштаҳаси етти тоғни еб битириб , яна борми дейдиган туридан экан.
Қудрик, Шурик, Ҳуриклар эса катта оғаларидан қолишмаслик учун нафслари ҳакалак отиб, шаталоқ отиб қолишса қаранг думлари остидаги айрим жойлари жиш бўлиб кетганини кўраркансиз.Бунақанги маҳлуқотлар ҳали ер юзида олимлар томонидан ўрганилиб охирига етмаган илмий қўриқ бўлиб турибди экан...
Олимлар Алайсин-салайсин ва унинг офтобда қатиқ ялашаганлари устида қандай илмий тажрибалар ўтказишмоқчи?Бу саволга келгуси ҳангомаларимизда жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
16.ДУНЁНИ ЧАЛҒИТИШ
Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар амалга кўчмай қолади.(Хабарлар оқимидан).
Бизни жуда катта тантана билан кутиб олишди, музокараларда Борис Елциннинг ўзи бевосита қатнашди ва охирида катта зиёфат берди. Анчагина ичилди. Мен Мирсаидовга яқин ўтирган эдим. Қарши томонда ўтирган Елцин қўлида қадаҳи билан ўрнидан туриб, биз томонга ўтди. Шукрулло ака ўрнидан турди. Биз ҳам турмоқчи бўлгандик, Шукрулло ака қўлини елкамга қўйиб, ўтираверинг, ишорасини қилди. Буни кўрган бошқалар ҳам қайтиб ўтиришди.
Елцин Мирсаидовга׃
-Шу ўзингникини яхши биласан-ми?-деди.
-Бўлмаса-чи?
Гап Каримов ҳақида бораётганини англадик.
-Кеча менга телефон қилиб, “Комсомолская правда”да танқидий мақола чиққан, газетанинг танобини тортиб қўйишга ёрдам беринг, деди. Мен унга биз мустақилмиз, матбуотимиз ҳам мустақил, мана сен ҳам мустақилсан, десам ҳам тушунмади. Кейин бу мустақиллик қонун билан мустаҳкамланганини айтдим. У бўлса, қоғоздаги гап бошқа, амалдагиси бошқа деди. Мана бу - сиз билан имзолаганимиз ҳам қоғозда қолмайдими? Мен умуман қонунларни ҳурмат қиламан. Лекин у…
Елцин Шукрулло акани четга тортиб қулоғига нимадир деди. Шукрулло ака ноқулай вазиятда қолди. Елцинннинг гапини биз эшитдик, деб ўйлади, шекилли бошини эгиб индамай тураверди. Лекин биз эшитмаган эдик. Кейин Елцин айланиб жойига қайтди-да “Қонунлар бажарилиш учун қабул қилинади, бажарилмаса,  қоғозга айланади, қоғознинг ўрни қаердалигини ҳаммамиз биламиз”, деди. Ҳамма бош силкиб қўйди. Ҳатто менинг ёнимда ўтирган Конституциявий суд раиси  Шавкат Ўразаев ҳам “Тўғри” дегандек бош қимирлатиб қўйди.
Худди шунга ўхшаш вазият Украинага борганимизда ҳам юз берган. Қрим турклари ҳақида икки томонлама келишув матнига Украина томони жиддий ўзгаришлар киритди. Биз қарши бўлдик ва Президентнинг Миллий масалалар бўйича  маслаҳатчиси Шохобиддин Зиёмов Каримовга телефон қилди. Каримов “Рози бўлаверинглар, қоғозда қолиб кетади, барибир”, деди.
Сессиялар ва сессия олди мажлисларида кўп гувоҳи бўлдим, бирор ҳужжат ҳақида гап борса, Каримов׃
-Биринчи галда халқаро стандартларга мос бўлсин, кейин ўзимизнинг шароитга мослаймиз,-дерди.
Шунинг учун ҳам ўша пайтда қабул қилинган жуда кўп қонунлар ва ҳатто Конституциянинг ҳам сирти демократик дунё стандартлари даражасида эди. Лекин Каримов икки юзи бўлган қонунчиликни кўзлаган экан. Қоғозда бошқа, амалда бошқа.
Айтишингиз мумкин, бутун мамлакатни телефон билан бошқариб бўлмайди, қонун қабул қилингандан кейин кўп жойларда барибир унга мурожаат қилинади, деб.
Йўқ. Каримов дунё тарихида бўлмаган янгилик яратди. Ҳар бир қонун қабул қилингандан кейин, мазкур қонун ижроси ҳақида ҳукуматнинг қарорини чиқаради. Ана шу қарор парламентдан чиққан қонундан устун бўлади. Қарорнинг бир жойига “Ушбу ҳужжат билан қонун орасидаги тафовутлар ҳукуматнинг кейинги қонун лойиҳаларида инобатга олинсин”, деб қўшиб қўйилади. Қонунга ҳам, бу қарорга ҳам Каримовнинг ўзи имзо чекади.
Каримовнинг бу қарори барча идораларга мажбурий тарзда бажарилиш учун юборилади. Натижада Парламентдан чиққан қонун қоғозда қолиб кетаверади. Масалан, қонунда “Ўзбекистонда цензура бекор қилинган” деб 1991 йилдаёқ ёзиб қўйилган ва ҳукуматнинг қарорида эса, акси бўлгани учун цензура яшайверди ва ҳоказо.
Каримов бу билан дунёни чалғитишга, дунёни алдашга уринди ва бунга эришди ҳам. Ҳалига қадар ҳам содда дунё Ўзбекистонда қабул қилинган баъзи қонунларга ишонади!
Бир кун сессияда судлов асосларини белгилайдиган қонунлар қайта қабул қилинаётган эди. Мен “Бир айб учун-бир жазо” принципига ўтиш таклифини айтдим. Буни Олий суд раиси Муҳаммад Бобур Маликов, Бош прокурор Бўритош Мустафоев ва Қонунчилик қўмитаси раиси Эркин Халиловлар ҳам тўғри деб топишди. Ҳатто Муҳаммад Бобур Маликовнинг׃
-Жаҳонгирнинг таклифи тўғри,-деган гапи ҳалига қадар ёдимда.
Орадан бир неча кун ўтгач, ҳужжат газетада чиқди. Қарасам, менинг таклифим киритилмаган.
Олий Кенгаш девонининг раҳбари Омон Олимжоновга (шоир Ҳамид Олимжоннинг ўғли-ЖМ) мурожаат қилсам, у шуни ҳам билмайсизми, дегандек мийиғида кулган бўлиб׃
-Қонун қабул қилиндими, тамом, бизнинг қўлимиздан чиқади. Уни Президент имзолаб, матбуотга жўнатади,-деди.
-Лекин матбуотга сиз жўнатибсиз,-дедим мен баъзи ички жараёнлардан хабардор эканлигимни кўрсатиб.-Охирги тузатишлар киритилган вариантни кўрмоқчиман.
У ноқулай вазиятда қолди.
-Биз ҳамма тузатишларни киритиб, Президент девонига олиб бориб бергандик…
-Бўпти, бориб, Ислом аканинг ўзидан сўрайман,-деб чиқиб кетдим.
Орадан кўп ўтмай Омон Ҳамидович эшикнинг ёнига келиб, мени имлаб чақирди-да хонасига бошлади.
-Орамизда қолсин. Мана охирги вариант. Мана сизнинг таклифингиз. Қўшилган. Лекин Ислом акам қўшмабдилар. Кўнглингизга келмасин, фақат сизникини эмас, бошқаларини ҳам, аввал бир кўриб чиқинглар, деб қўшмадилар. Илтимос, шу гап шу ерда қолсин,-деди.
Мен охирги вариантдан нусха сўрадим. Омон Ҳамидович касал бўлиб қолди. Сессия стенограммасини талаб қилдим ва бу гапни сессияга олиб чиқдим. Лекин стенограмма топилмади, деган баҳона билан масала йўққа чиқарилди. Мен телевидениенинг ёзувларини олиб келдим. Каримов шундан кейин׃
-Шу нарса сизга керак-ми, ўша қўшимча киритилган билан бир нарса ўзгарармиди? Ахир сиз юрист эмас-ку, балки ўша қўшимчанинг салбий оқибатлари бўлиши мумкин. Қўйинг, ҳаммасини ўрганиб чиқайлик, керак бўлса, кейин қўшиб қўямиз.Таклиф айтган битта сиз эмас! Шунча одам аҳмоқ-ми, улар масаланинг шу томонини тушунадилар, сиз нега жанжал қиласиз? Ахир бу мамлакатнинг, бу парламентнинг, бу қонунларнинг обрўйи менинг ҳам обрўйим?!-деди.
Каримов қонунчиликда ана шундай жиноий йўлни танлади ва  жиноят қилишни обрў деб билди.
…Мана икки ойдирки, Америкада Президентнинг хорижий маҳбусларни сақлаш борасидаги қонун таклифи тортишилмоқда. Ундаги бир жумла учун дастлабки қўмита муҳокамасида ҳатто Президентнинг ўз партиясидан қаршилар чиқди. Улар “Бу ҳужжат дунёда Америка обрўйини тўкади”, дейишди. Шундан кейин бу бутун мамлакатнинг масаласига айланди. Сенаторлар, конгрессменлар ва Президентнинг ўзи бу борадаги қарашларини ўртага қўяр, тортишар, турли даражадаги сиёсатчилар фикр билдириб, жон куйитар эканлар, менинг ёдимга Каримовнинг қабул қилинган қонунларни истагани қадар тузатиш ёки мамлакатни қонунлар билан эмас, ўз қарорлари билан бошқариш тажрибаси келаверади ва бизнинг жамият, бизнинг одамлар, бизнинг депутатлар демократиядан нақадар узоқ эканликларини кўргандек бўламан.
www.jahonnoma.com
4.Алайсин-салайсин ҳақида ҳангома
Авваламбор ўқувчилардан ўша туркум ҳангомаларни бошлаб, ниҳоясига етказмай тўхтатиб қўйганим  учун минг бор узрлар сўрайман.Албатта уни бошлаб қўйиб охирига етказмадим-а , дея ўзимнинг ҳам кўнглим ҳижил бўлади.Чунки унда айрим кунда-шунда-ю, "истансаси"нинг тайни йўқларнинг асл башаралари очилади-да.
Баҳона айтмоқчимасман, аммо Алайсин-салайсинни давом эттиришга бошқа кўп муҳимроқ ишлар сабаб қўлим тегмади.Мана кўп хатлар олгач, демак Алайсин-салайсин мавзусида ҳангомалар ҳам муҳим экан-да, деган фикр билан яна қўлимга қалам тутдим.
Хуллас, ёдингизда бўлса ҳангомамиз қаҳрамони Алайсин-салайсин пошшо бўламан, деб кўприкни устига ўтирволиб кўкнорини тортаётиб ўзига кўп эрк бериб юбориб, кўкнориси тоғора-поғораси билан дарёга ғарқ бўлганди.
Ўшандан буён Алайсин-салайсин ва унинг шогирдбачча-ю, ўйинқароқчалари отаси учун бир чимдим бўлсада шайтоннинг дудини топиш учун дунёнинг иссиқ-совуқ мамлакатларига тирқирашиб кетишди.
Бири совуқ ўлкада, бири чалароқ иссиқ ўлкада, бошқа бири эса тўрт томони панжарали маконда туриб олиб, худди ит каби воввиллаб, қашқир каби увиллаб, мушук каби миёвлаб кўкнори дуди қидиришга киришиб кетишди...
Албатта ким нима қидирса ўшани топади, деганларидек аллақаерларига тиконлар санчилиб, лиқиллаб қолган чоғлари бирлари бошқалари орқасига пона топиб қоқиб кўкнори дудини искаб-искаб, гоҳо шу дуд учун кимларнингдир  қош-қабоқларини ялаб озми-кўпми муроду мақсадларига етгандай ҳам бўлишди.
Аммо, тўймаганнинг тўйгани, кўрмаганнинг кўргани қурсин дегандай бирови бир букри ва кўр чолни, бошқа бирови эса ўзи тош атоқли аммо гувала билан дўст бўлиб ҳаммаёқни шириллатиб туришган маҳал....О, нимасини айтасиз, яна оғизларидаги иштонбоқлари ечилиб кетиб, яна ўша бемаза сўрмакашлик ҳунарларини бошлаб юборишди...
Тўхта, баттол, ташла бу сўрмакашлик одатингини деганларга эса:"...сенинг-да дастингдан сўрсам армоним ўлмас..." дея "шармандага шаҳар кенг" нақли нечоғли тўғри эканини исботладилар...
Ие, шошманг суҳбатдош, ахир вақт аллламаҳал бўлиб қолибди.Келинг, ҳангомани  давомини кейинроқ айтиб берарман...
14. САЗОЙИ ҚИЛИШ
Ўзгача фикрловчиларга улар истиқомат қиладиган маҳалла, қишлоқларда босим ўтказилмоқда.(Хабарлар оқимидан).
Одамлар барибир ундан ғаззабда эдилар. У ўмарган пулларидан бир қисмини судяга берган, деган фикрда бўлганлар ҳам йўқ эмасди.  Судя табелчини қамаб юбормоқчи эди. Амаким уни жамоатчилик тарбиясига беришни сўрадилар. Судя жазони шартлига алмаштириб, ҳукмни ўқиб чиқиб кетди.
Амакимни ҳамма ҳурмат қиларди. Оппоқ сочлари ва оппоқ соқоллари ўзларига жуда ярашар, гапирганда мантиқ билан сўз юритар эдилар. Одамлар ҳурмат қилиб, амакимни “Раис бобо” дер эди. Илгари колхозда раис бўлганлар. Туманда узоқ йиллар бош заминдор лавозимида ишлаганлар.
Амаким мени жуда яхши кўрардилар. Иккаламиз яқин дўст эдик. Мен ҳам ҳазиллашиб “Раис бобо” десам, кулиб қўярдилар.
Одамлар шовқин-сурон этиб, табелчини муҳокама қила бошладилар. Кимдир уни “Қишлоқдан қувиш, сазойи қилиш керак,” деб қолди. Одамлар шовқин сурон қилишар экан, амаким ўртага чиқиб, гапира бошладилар׃
-Бир гап айтишдан олдин дўппини бир четга олиб қўйиб, ўйлаб кўриш керак. Хўп, буни сазойи қилайлик, қишлоқдан қувайлик, деяпсизлар. У осмондан тушган одам эмас. Ана қабристонга бориб кўринглар, отаси, бобоси шу ерда ётибди. Кўз ўнгимизда ўсди. Бирор марта ўғирлик қилганини ёки бировнинг ҳақини еганини кўрдик-ми? Йўқ. Отаси ҳалол одам эди. Буни ё шайтон йўлдан урган ёки ўзи иқрор бўлганидек, адашган. Биз уни қишлоқдан қувиб чиқарсак, қаерга боради? Қаерга борса ҳам унга эмас, бизга лаънат айтишади. Бу-масалнинг бир томони. Иккинчи томони эса, у ростдан ҳам адашган бўлса-чи? У дунёи бу дунё гуноҳкор бўлмаймизми? Суд бизга ишонди, биз кафилликка олдик.  Кир бўлди, деб бармоғингизни кесиб ташлай олмайсиз. Одамларни сазойи қилиш, қишлоқдан қувиш ваҳшийлик давридан қолган. Бугун унинг бошига тушган кулфат эртага бошқанинг ҳам бошига келиши мумин. Ҳаммани қуваверсак, яккамохов бўлиб қолмаймизми?
Хуллас, амаким анча гапирдилар. Одамлар фикрларига қўшилди. Табелчи йиғлаб юборди. У қишлоқдан қувиш ҳақидаги гапдан йиғламаганди. Аммо қишлоқда қолишини эшитиб йиғлади.
Мен амакимнинг ақлли инсон эканликларидан ғурурландим.
“Америка овози” радиосида ишлаганимда инсон ҳуқуқлари учун курашган Толиб Ёқубовни Жиззахдаги маҳалласида муҳокама қилишганини эшитдим. Юқоридаги воқеа билан буни солиштириб  бўлмайди. У ерда ўғирликда айбланган кишини адолат билан муҳокама этишди. Бу ерда эл-улусга адолат истаган инсонни ўз Ватанидан бадарға қилиш ҳақида гап борган. Дарҳол Толиб акага телефон қилдим. Аввалига одамлар ғаззабда бўлишган. Ҳукуматчилар уйма-уй юриб, уларни тайёрлашган-да. Кейин Толиб ака бир-икки мантиқли гап қилгандан кейин ҳукуматчиларнинг тарвузи қўлтиғидан тушган…
Атоқли шоир Юсуф Жумага шундай босим бўлди…
Журналист Бобомурод Абдуллаевни маҳаллада муҳокамага тортишди…
Инсон ҳуқуқлари фидойиси Бахтиёр Ҳамро ҳам бу тўлқиндан қуруқ қолмади…
Хуллас, ким Каримовга “Инсофли бўл” деса, у ўша одамни маҳаллаберун қилишга интилди.
Бу яқин йилларнинг ҳикояси. Аммо Каримов бу ишни 1990 йилларнинг бошида бошлатганди.
Бир кун Ошкоралик қўмитасининг котиби Тойиба Тўлаганова менга ва Эркин Воҳидовга׃
-Бугун мени маҳаллада муҳокама қилишар экан. Эркин ака, сиз раисимиз ва Жаҳонгир ака, сиз қўмита раисига ўринбосар сифатида бориб, бир нарса демайсизларми?-деди.
-Борамиз,-дедик.
Кечга бориб, Эркин акани тополмай қолдим. Ҳар доимгидек, қандайдир шошилинч иши чиқиб қолган эмиш. Олий Кенгашда ишлаётган депутатлардан бир-икки нафарини олиб, Тойибанинг маҳалласига бордик. Мажлис мактабнинг залида экан. Асосан чол-кампирлар чақирилган ва ҳаммаси хафақон. Мен телевидениеда чиқиб юрганим учун баъзилари танишди. Мажлисни туман раҳбарларидан бири очди ва бир кекса одамга сўз берди. У Тойибани Президентга қарши чиқиш учун сайламаганлари, балки ўзларининг муаммоларини ҳал қилиб бериш учун сайлаганларини айтди. Қолганлар ҳам айни гапни такрорлаб, сўзни бунақа депутат керак эмас, деганга олиб келишди.
Шунда раҳматли амаким ёдимга тушдилар. Қишлоқдаги муҳокама ҳақида гаплашиб қолганимизда׃
-Ўшанда нега қабристон ҳақида гапирган эдингиз?-деб сўрагандим.
-Одамлар қабристонга борганда ва қабристон ҳақида ўйлаганда самимий бўладилар,-деган эдилар амаким.
Шуни эслаб, мен ҳам сўз сўрадим. Қабристон ҳақида бир ривоятни айтиб бердим.
-Қадимда бир шоҳ яшаган экан. У қабристонга боришни ёмон кўрар экан. Яқинлари ўлганда ҳам бормас экан. Бир кун ўзи тўшакка михланганда “Ўлиб қолсам, мени қабристонга олиб борманглар”,- деб васият қилибди. Ундан «Нега?” деб сўрашган экан׃
-Мен умр бўйи ёлғон гапирдим ва ёлғон эшитдим. Отам қабристонга  ёлғон билан кириб бўлмайди, кирсанг қабр азобига дучор бўласан, дердилар,- дебди…
Чол-кампирлар бу ривоятдан сергак тортиб қолдилар. Кейин мен гапни соддалаштириб׃
-Яқинда маошлар оширилди. Унга президент қўл қўйди. Орқасидан нархлар ҳам ошди. Унга президент ўзи қўл қўймай, Бош вазирга қўл қўйдирди. Ўшанда Тойиба “Бунақа ўйинлар қилиб юрмасдан маошларни бозор нархига боғлаб қўяйлик, айниқса, пенсионерларнинг маоши шундай қилиниши керак,  бозор нархи кўтарилса, маош ҳам кўтарилсин” деб айтгани учун президентдан дашном эшитди. Кейин Тойиба׃
-Ҳукуматнинг бюджети шаффоф бўлсин, пул қаерга кетмоқда? Нега йўллларни таъмирлашга, мана бу мактабларни таъмирлашга пул йўқ-, деб сўраганди яна президент унга дашном берди. Сўнг Тойиба׃
-Милиция, суд қачон адолатли идора бўлади? Одамларнинг умри шу идораларнинг эшигида ўтиб кетмоқда,-деганди Президент׃
-Сиз депутатсиз, бизнинг ижро ҳукумати назоратидаги бундай ишларга аралашманг,- деб унга дакки берди.
Яна бир кун Тойиба озиқ-овқат талонлари ҳақида гапирди.
-Халқни озиқ-овқат талонларига боғлаб қўйдингиз. Лекин одамларнинг қўлида талон бор, магазинда эса ёғ йўқ, пахтани ўзимиз экамиз, ёғи қаерга кетмоқда?,- деб сўраганди, президентга ёқмади. Бошқа бир кун Тойиба президентдан׃
-Сиз ҳам бир кун автобусда юриб кўринг, бир марта қассобдан гўшт сотиб олинг,  қишнинг совуғида оддий одамлар яшаётган домга кириб кўринг,- деганди Президент  уни ҳақорат қилди. Кейин мана бу - менинг ёнимда ўтирган раҳбарларни сизларнинг уйингизга юбориб, Тойибани муҳокама қилиш керак, деб буюрди. Бор гап шу, дедим.
Залда ғала-ғавур бошланди.
-Нега ҳақорат қилади?
-Бизнинг депутатимиз бизнинг дардимизни айтибди, раҳмат унга!
-Тўғри гап, президентни ўзи мана бу ерга келиб, жавоб берсин!..
Туман раҳбарлари шошиб қолишди ва мажлис депутатнинг сайловчилар билан учрашуви деб эълон қилиниб, Тойибанинг фаолиятини қониқарли, деб баҳолаш билан тугади.
Икки кундан кейин Каримовнинг топшириғи билан Олий Кенгаш раиси қонунларга хилоф равишда Ошкоралик қўмитасини ёпиб қўйди. Қўмита ҳам сазойи қилинди.
2006.
www.jahonnoma.com
12. СИРЛИ-СИРЛИ ЎЛДИРИШ
Ўзбекистонда режимга мухолифатда бўлганлар орасида сирли ўлимлар кўпайиб бормоқда. (Хабарлар оқимидан).
Халқ орасида мисли кўрилмаган даражада обрў қозонган Қодировни четлатиш учун Ҳамроқулов унинг масаласини Марказий Комитет бюроси муҳокамасига киритишга муваффақ бўлади. Бунда Марказий Комитетда ишлаган урус оғайниларни ишга солади. Аммо негадир Рашидов Қодировга енгил жазо бериш ва уни ишдан четлатмаслик керак, деган нуқтада тўхтайди. Лекин бюро мажлисидан олдин Қодировни ошхонага чақиришади. У овқатлангандан кейин ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. Бюрода саволларга жавоб беролмай дарҳол Самарқандга қайтади. Эртасига эрталаб физкултура қиламан, деб йиқилиб қолади. Унинг ўлими сирли ўлимга айланади.
Ўша кун мен Тошкентдан Самарқандга борсам, кўчалар одамларга тўлиб кетган. Эски шаҳардан Аэропорт томонга қараб халқ оқиб бормоқда. Ҳамма бош эгган ва хафа.
“Уни заҳарлабдилар…”
Бу гап тез-тез қулоққа чалинарди. Уйга борсам, опамнинг жажжи ўғилчаси югуриб келди׃
-Тоға, тоға, Ленин ўлибди,-деди у.
Ўшанда Ленинга адолат тимсоли деб қаралгани учун Қодировни Ленинга тенглаштиришган ва бу ҳатто жажжи болаларнинг қулоғига қадар етган экан. Қодировнинг номи афсонага айланиб кетганди. Унинг қассобларни қўлга туширгани, ўзи таксига миниб, таксичини ушлагани, милиция ходимига пора узатиб, қўлга туширгани… ҳақида гаплар қулоқдан қулоққа ўтиб юрарди. Бу ҳақда “Самарқандни титратган 525 кун” деган китобда батафсил ёзганман. Бу китоб 1990 йилларнинг бошида “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида ҳам чоп этилганди.
Қодировдан кейин Самарқанд вилоят партия комитетининг котиби Тоғаев, ундан кейин савдо идораси раҳбари Шаропов ва бошқалар ҳам сирли равишда ўлдилар. Охир оқибатда Синдор Ҳамроқуловнинг ўлими ҳам сирли бўлди.
Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин тарих буларни унутди. Балки булар унуттирилди. Мен Самарқандни билганим учун унинг тарихидан бир-икки мисол келтирдим. Бундай воқеалар Тошкентда ва бошқа вилоятларда ҳам юз бермаган, деб ҳеч ким айта олмайди. Чунки тарих ўрганилмади, ундан хулоса чиқарилмади. Шунинг учун бу нарсалар Каримовга янги кашфиётлар учун замин яратди…
1993 йилда бир муддат Туркманистонда турганимизда Мурод Жўраевнинг оиласи ҳам бир неча кун биз билан турганди. Шундан унинг ўғлини яхши биламан. Унинг ажойиб овози бор эди. У менинг Амир Темур номидан ёзган шеърларимни куйга солиб, қўшиқ қилиб айта бошлаганди. Жуда қобилиятли бола эди. У онаси билан Муборакка қайтгач, кунларнинг бирида нафаси бўғилиб қолади. Касалхонага олиб боришади. Аммо “Отаси келсин” деган шарт қўйишади. Отаси бу пайтда Туркиядан Аламатига борганди.
Ўғлининг ўлим куни Муборак атрофи ўраб олиниб, Мурод Жўраевни пойлашгани ва чегараларда уни қидиришгани ҳам унинг ўғлининг ўлими сирли ўлим эканлигини кўрсатади. Зотан, 14-15 ёшлардаги қўнғироқдек овозли ёш бола нафас етмай қолишидан ўлишига мен ишона олмайман.
Мустақиллик декларацияси эълон қилинган кунда Олий Кенгаш сессиясига  байроқ кўтариб чиққан таниқли мухолифатчи Насрулло Саййид׃ “Бухорода бундан бир неча йил илгари “Эрк“нинг Когон тумани котиби Мирзо Ўринов ва Жондор тумани “Эрк” котиби Чули Хидировлар 40 ёшга кирмай сирли равишда ўлиб кетган эдилар” деб ёзди.
1990 йиларнинг бошида диний партия тузган Абдулла Ўтаев сирли равишда йўқолиб кетди.
1994 йилда танқили уламо Абдували қори Тошкент аэропортида сирли равишда ғойиб бўлди.
Каримовга қарши чиққан собиқ Ўзбекистон халқ депутатлари Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, кейин адиб Эмин Усмон…
Бу рўйхатни давом эттиравериш мумкин. Қанчадан-қанча ёш йигитлар диндор дея терговларда, авахталарда ёки кўча куйда ўлиб кетдилар…
Энди сирли ўлимлар чегараларни ҳам ошмоқда.
Ҳали Марказий Осиё жумҳуриятларида, ҳали Россияда ва мана Америкада ҳам… Андижонлик қочқинларга “Қайтманглар” дея уларнинг орасида тарғибот олиб борган икки барваста йигит - Олимжон Собиров ва Зоҳиджон Маҳмедовларнинг ўлими…
Тарих адолатли ҳукм қиламан деса, бу бедодликни батафсил текшириб чиқиши керак.
Бир ривоят бор. Девонбеги шоҳни ўлдирмоқчи бўлган кишини йўқотишни буюради. Бундан хабар топган шоҳ дарҳол девонбегини дорга осдиради.
-Нега бундай қилдингиз?-дея сўрайди севган хотини.
-Унинг ўрнида сен бўлганингда ҳам дорга осилардинг,-дейди шоҳ.
-Сизнинг душманингизни йўқотсам ҳамми?
-Ҳа! Лекин мен буюрган бўлсам, мукофот олардинг! Мен буюрмаган бўлсам, дорга тортиласан! Чунки бу ишинг билан менинг ваколатимга шерик бўлиш истагинг борлигини сездириб қўясан. Олдини олмасам, бир кун менга қарши буйруқ беришинг ҳам мумкин!
Ҳа, диктатура шароитида ҳеч бир амалдор ўз ташаббуси билан бундай ишларга қўла ура олмайди. Чунки қилган ишидан диктатор хабар топиб қолса, ўзининг ҳам боши кетишини билади.
11. БОШИНИ ЁРИБ ҚЎЙИШ
Ўзбекистонда калтакланмаган мухолифат аъзоси қолмади, ҳисоб.(Хабарлар оқимидан).
Нимадир бўлишини кўнглим сезаётганди. Чунки сессияга қаттиқ тайёргарлик кўрган эдик ва Олий кенгаш раиси Шавкат Йўлдошевни четлатиб, кейин янги қўйилган раиснинг ёрдамида Каримовга ишончсизлик билдириш режасини тузгандик. Кўп сонли мухолифатчилар шу куни Олий Кенгаш биноси олдида митинг ўтказиб, ташқаридан туриб сессияга босим ўтказиши керак эди.
Учқичда саҳар, биринчи рейсга жой ҳам олиб қўйгандим. Аммо кузатишларни кўриб, жиянларимдан бирига саҳарлаб соат беш атрофида келишни ва унинг машинасида Тошкентга боришимизни тайинладим. Кузатишларни сезганимдан кейин хаёлимдан нима бўлса ҳам Тошкентга бормаслигим учун ҳаракат қилишади, деган гап ўтганди.
Саҳар дарвозанинг даричасини очиб, ташқарига бир одим қўйишим билан яшил иҳота орқасида нимадир қимирлаганини сездим. Дарҳол орқага, ҳовлига қайтиб, ичкаридан, дерзадан ўша жойга қарадим. Ёш бир йигит дарвоза томонга қараб, тиз чўкиб, ўтирибди. Қўлида таёқчадек қилиб ўралган газета.
Уни ушлаб олишга қарор қилдик. Бирдан ташқарига отилиб чиқиб, унга ташландик. У ваҳимага тушиб қолди. Ҳамма нарсасини ташлаб қочишга уринди. Мен важоҳатда ичида Ички ишлар вазирлигидан берилган гувоҳномаси билан кўйлак чўнтагини йиртиб олибман ва қарасам унинг баданида овоз узатгичлар ҳам бор. Уни ҳам узиб олдик.
У қочиб, нариги кўчанинг бурчагида кутиб турган машинага минганча кўздан ғойиб бўлди. Мен ҳам турли йўлларни қўлланиб, Тошкентга етиб олдим. ЭРК партияси биносига келсам, матбуот конференцияси бўлаётган экан. Мухолифат аъзоларидан бир қанчаси калтакланган ёки қамоққа олинган.
Мен мухбирларларнинг олдига Ички ишлар вазирлигининг 7 бошқармасида ишлаган шахснинг гувоҳномаси ва овоз узатгич жиҳозларини қўйдим. Воқеани гапириб бериб, Олий кенгашга кетдим. Ўшанда Ички ишлар вазири Зокир Алматов тентак бўлиб қолаёзганди. У сессия бошланмасдан олдин менга ялиниб, кечирим сўраб׃
-Биз сизга ва бошқаларга ҳам ҳужум бўлиши мумкин, дея махсус қўриқчилар қўйгандик, ҳозир провокаторлар кўпайган,-деди.
Аммо мен ундан׃
-Шундай бўлса, нега мени огоҳлантирмадингизлар?-деб сўрадим.
-Тўйингиз бор эди, кайфиятингизни бузмайлик, дедик-да…
-Лекин кузатувчиларингиз тўйда ҳам ўтиришганди, биз уларни суриштирсак, нега қочиб қолишди?
-Биздан рухсат бўлмаса, сизга айта олмас эдилар…
-Қўриқлайдиган бўлса, дарвозанинг ёнида, қўлида арматура билан яшириниб ўтирадими?
-Менга ишонмасангиз, ана Ислом акамдан сўранг, у кишининг топшириқлари бу!-деди сессия олдидан вилоят раҳбарлари билан гаплашиб турган Каримовни кўрсатиб.
Алматовнинг гапи тўғри. У топшириқни Каримовдан олган. Фақат Каримов “Қўриқланглар” деган эмас, балки “Бошини ёриб қўйларинг” деган. Чунки айни гапни у сессияда ҳам айтди. “Керак бўлса, икки юз, уч юз кишининг калласидан дарича очиб қўйиш керак” деди у.
Бизнинг сессиядаги планимиз бир шахснинг - Салай Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ)нинг ўзини тута олмаслиги туфайли барбод бўлди. Сабабини “ИАК”да батафсил ёзганман. Зотан ҳозир гап сессия ҳақида эмас, балки бош ёриб қўйиш ҳақида.
Ўшанда сессиядан олдин “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатовнинг бошига арматура билан уришган ва у касалхонада оғир вазиятда эди. Фаоллардан яна бир қанчасини ҳам арматура билан уриб кетишганди.
Шундан кейин мухолифатга алоқаси бўлганларни арматура билан уриб кетиш одатга айланди. Нега арматура? Нега бошига уриш?
Шу ҳақда ўйлар эканман, ёдимга 1991 йилги воқеа тушди. Бир куни Каримовнинг хонасида эканимизда, у телефонда Бош вазир ўринбосари Бахтиёр Ҳамидовни сўка бошлади׃
-Каллангдан дарча очиб қуйдираман!-деди у Ҳамидовга.
1992 йил ёзида эса бу гапни сессияда ҳам айтди.
Дилдаги тилга келади-да.
Бугунга қадар рўйхатини қилсангиз боши ёрилганлар сони минглардан ошиб кетди.
Мустақиллик келган кунлардан бошланган бу тажриба бугун ҳам давом этмоқда.
Ҳали яқинда Жиззахда Демократик Ўзбекистон Конгрессининг аъзоси Бахтиёр Ҳамроевнинг бошини ёришди…
2006 йил.
www.jahonnoma.com